Тадбирда фуқаро С.Х. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 12 975 дона “Авифлокс” номли дори воситасини фуқаро А.га 156 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3–моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.