"Бугунги кунда барчага маълум бўлган "Telegram" мессенжери аккаунтларини ноқонуний эгаллаш ҳолатлари аниқланмоқда.
Фирибгарлар танишингиз (аккаунти фирибгарлар томонидан эгалланган бўлса) ёки нотаниш аккаунтдан "Telegram Premium" совға қилишганлигини билдириб, уни қабул қилиш учун смс-хабарномадаги рақамларни киритиш талаб этилади, шундан сўнг фирибгарлар телеграм мессенжери бошқарувини қўлга киритадилар.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қиламиз:
Икки томонлама аутентификацияни ўрнатинг;
Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжер қурилмалар бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг, — дейилади марказ баёнотида.