Уларнинг аксарияти Ваҳдат шаҳри ва Рудакий тумани аҳолисидир, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
Ваҳдат шаҳри ҳудудида кўчкилар оқибатида тўртта қишлоқ вайрон бўлди, 100 дан ортиқ хонадон аҳолиси хавфсиз жойларга эвакуация қилинди. Душанбе атрофида эса сел бир неча турар-жой биноларига қисман зарар етказди. 14 та автомашинага лой массаси ёпирилди. Табиий офат туфайли бешта кўприк, Душанбе ва Хўжанд ўртасидаги йўл зарар кўрди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга ёрдам кўрсатишни топширди, деб хабар беради mir24.tv.