Маҳаллий аҳолининг уйлари, кўприклар ва йўллар ҳам зарар кўрган.
Қутқарувчилар табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда ишламоқда.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, республика шарқидаги Ваҳдат шаҳри аҳолиси энг кўп жабр кўрди. У ерда 11 киши ҳалок бўлди. Рудакий ҳудудида яна икки фуқаро сувга чўкиб кетди.
Мамлакат шимолидаги Душанбе-Хўжанд йўлини сел босди. Аммо у ерда қутқарувчилар ўз вақтида ҳайдовчиларга ёрдам беришга муваффақ бўлишди.
Ляхш тумани ва Сўғд вилоятида ҳам сел оқими қайд этилган. Қурбонлар йўқ.
Вазият Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон томонидан назоратга олинган. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, масъулларга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши ва кўчки юз бериши хавфи юқори. Аҳолидан хавфли ҳудудлар бўйлаб саёҳат қилмаслик сўралди, деб хабар беради mir24.tv.