Худди шундай, Олтинсой туманинг «Мингчинор» маҳалласида тупроқ йўлларга тош-шағал тўкиш, ободонлаштириш, аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўргазмали семинар ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирга вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, туманда ишлаб чиқарилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси билан танишди. Шундан сўнг, ҳоким ёрдамчилари томонидан ишлаб чиқилган ҳудудларни ривожлантириш лойиҳалари ҳамда улар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳудудлар имкониятларидан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда маҳалла аҳли иштирокидаги тадбир фаол тус олди.

Зеро, бу саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад одамларнинг яшаш даражасини ўзгартиришдан иборат. Бу жараёнда янгидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллада ёшлар етакчилари катта масъулият талаб этилади, албатта.

Тадбирда «Қисқа вақтда мингчинорликлар ижобий ўзгаришларни кундалик турмушларида сезишлари керак, - деди вилоят ҳокими.

Тадбир доирасида вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, 30 га яқин мурожаатни тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди.

Азимбек Самадов,

«Янги Ўзбекистон» мухбири