Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши тўртта вакцина ҳам одамларни “дельта” штаммидан ҳимоя қила олади, дейди Дори-дармон воситалари бўйича Европа агентлиги (EMA) департаменти бошлиғи Марко Кавалери.

“Биз тез тарқаладиган “дельта” ҳамда вируснинг бошқа мутацияларидан қандай ҳимояланиш йўллари ҳақида маълумотларга эгамиз. Тўрттала вакцина ҳам Европада кузатилаётган коронавируснинг турли кўринишлари, хусусан “дельта”дан ҳам ҳимоя қила олади”.