Маълумки, 2023 йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар мазкур муддат ичида Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент марказий вокзалидан давом эттириш мумкин.

Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент — Волгоград — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек, Тошкент марказий вокзалидан ҳаракатланади.

Ҳозирда Тошкент марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент жанубий вокзалидан ҳаракатланади.