“Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, Янгиҳаёт туманининг “Ташаббус” маҳалласи ҳудудида жойлашган газ қувурида Янгиҳаёт, Сергели туманларининг ҳудудларини ажратиш мақсадида таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 14 октябрь куни соат 10:00 дан

Янгиҳаёт туманининг “Ташаббус“, “Янги умид”, “Янги турмуш“, “Ҳумо”, “Янгиҳаёт”, “Орият”, “Гулшанобод”, “Марҳамат”, “Ибрат”, ”Олчазор” МФЙлардаги жами 16 820 та хонадонда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 111 та улгуржи ташкилотларида;

Сергели туманидаги “Мададкор”, “Зийнат”, “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий” МФЙлардаги жами 8380 та хонадонда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 31 та улгуржи ташкилотларида таъмирлаш ишлари тугагунига қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Юнусобод тумани Амир Темур, Шаҳрисабз ҳамда Истиқлол кўчалари кесишмасида жойлашган ерости д-219 мм.ли ўрта босим газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилгани сабабли 14 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар “С” 4-мавзедаги 35 та кўп қаватли уйларда, Каблукова кўчасида ҳамда ушбу ҳудудлардаги 20 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.