Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш масаласи кўрилиб, “Баркамол авлод” мактаблари, “Ёшлик” спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлаштирилиши зарурлиги белгиланди. Энди бу марказлар тўлиқ таъмирланиб, замонавий, креатив йўналишлар асосида жиҳозланади. Хорижий тиллар, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация тўгараклари очилади.

Мазкур йиғилишда берилган топши­риқлар ижросини таъминлаш юзасидан ҳу­дудларда зарур чора-тадбирлар кўриляпти. Жумладан, пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларида “Тошкент тажрибаси” йўлга қўйилди. Лойиҳада ҳудуддаги мактабларнинг ўқитиш сифатини ошириш, тизимда юқори натижаларга эришиш, таълимни янги бос­қичга кўтариш кўзда тутилган. Шунингдек, унинг доирасида муайян мактабларда касб олди синфлар ташкил этилиб, тиббиёт, АТ ва дастурлаш, муҳандислик технологияси, социология, хорижий тил ўргатиш йўналиш­лари бўйича ўқувчиларнинг касбий қизиқиш ва кўникмалари ривожлантирилади.

Меҳнат бозоридан ортда қолмаслик керак

— “Тошкент тажрибаси” осонликча иш­лаб чиқилгани йўқ. Бунинг учун энг ривож­ланган, таълим сифати юқори давлатларнинг ўқитиш тизими таҳлил қилинди. Мутахассис­ларимиз ўша мамлакатларга юборилди. Жум­ладан, АҚШ, Хитой, Австрия, Финляндия, Россия таълимида кейинги 5-10 йилда меҳ­нат бозорига қандай касблар бўйича ўқувчи­лар тайёрланаётгани ўрганилди. Шунингдек, бунинг учун қайси фанларни чуқурлаштириб ўқитиш кераклиги ҳам тадқиқ қилинди. Ис­танбулдаги инновацион муҳит, Санкт-Петер­бургнинг таълим моделини ўзлаштиришга ҳа­ракат қилдик. Умуман олганда, ривожланган давлатлар пойтахтларидаги мактаб таълими ва келажак касблари марказлари фаолияти­дан келиб чиқиб, хулосаларимизни умумлаш­тирдик. Шунда кейинги 10-20 йилликда энг устувор деб қаралаётган йўналиш муҳандис­лик технологиялари бўлди. Айни йўналиш­нинг илдизи математика, физика фанларига бориб тақалади. Шу маънода, ёшларга бу фанларни чуқур ўргатиш кераклиги аён бў­лади, — дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўрин­босари Дурдона Раҳимова. — Таҳлилий маъ­лумотлар хорижий тилни ўрганишга 30-40 фоиз устуворлик берилаётганини кўрсатди. Бунда асосий натижа ёшларнинг чет тиллар­ни пухта ўзлаштириб, халқаро сертификат­ларни қўлга киритганида кўринади. Устувор йўналишлардан яна бири ахборот техноло­гиялари ва дастурлашдир. Бугун сунъий ин­теллект ривожланиши туфайли кўплаб касб­лар долзарблигини йўқотяпти. Шу маънода, сунъий интеллектдан-да салоҳиятли кадрлар тайёрлаш мақсади бунга 20-25 фоиз эҳтиёж борлигини кўрсатяпти. Ҳар қанча техноло­гик юксалиш бўлмасин, сунъий интеллект ривожланмасин, ўрганишлар кейинги 5-10 йилликда тиббиёт ходимлари энг талабгир касб эгаларига айланишини маълум қиляпти. Тиббиёт йўналишидаги касб олди синфлари шундан келиб чиқиб ташкил этилди.

Бугунги аксарият болалар қизиқаётган соҳа — тадбиркорлик. Бу табиий. Улар юр­тимизда бизнес муҳити ривожлангани сари кўз ўнгида катта бизнес эгалари қаҳрамонга айланаётганини кўриб, мен ҳам ишбилар­мон бўламан деяпти. Қолаверса, нафақат болаларда, ота-оналарда ҳам касб танлаш борасида янгича қарашлар кузатиляпти. Мамлакатимизнинг кейинги йиллардаги иж­тимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олсак, йилига икки баробар кўп тадбиркор­лик субъектлари очиляпти. Шунинг учун ҳам бизнесда, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳаси­да имкониятлар катта. Тўғри, янги тажриба доирасида ўқувчига мактабни битириши би­лан кредит берилиб ёки иш билан таъминлаб қўйилмайди. Уларни ҳаётга тайёрлик руҳида тарбиялаймиз, яъни аниқ йўлини мактабда­ноқ кўра билишига эришмоқчимиз.

Биз юқорида айтган давлатларнинг бар­часида бизнес ва менежмент дарслари йўлга қўйилган. Булар оддий дарслар эмас, бош­қарувнинг ҳақиқий сир-асрори, самарадор­ликни кўрсатадиган, иқтисодиётни, мар­кетингни, янги замонавий йўналишларни ўргатадиган машғулотлар. Шунинг учун бу билимларни ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Келажакдаги устувор фанлар сифатида гуманитар фанларга кейинги 5-10 йилликда 10 фоиз устуворлик бериляпти.

Юқорида айтганимдек, буларнинг бар­часини чуқур таҳлил қилганимиздан сўнг “Тошкент тажрибаси”га киришдик. 7-11-синф ўқувчилари ва ота-оналари иштирокида сў­ровномалар ўтказиб, 12 та мактабнинг 60 та синфидан сараланган 1800 ўғил-қиз билан янги лойиҳани йўлга қўйдик. Касб олди синф­лар умумкасбий ва умумтаълим йўналишла­рида ташкил этилди. Мана, тажрибанинг ик­кинчи ойи якунланяпти. Ўқувчилар тушгача давлат таълим стандарти бўйича, тушдан сўнг соат 17:00 гача “Тошкент тажрибаси” доираси­да таълим оляпти. Интернат тизими бўлгани боис, улар маҳаллий бюджет ҳисобидан бепул тушлик билан таъминланяпти.

Ўқитувчилар ҳам ёзги таътилда ҳар то­монлама ўрганилиб, саралаб олинди. 150 педагогга чуқурлаштириб ўтадиган машғу­лотлари учун KPI тизими асосида маош тў­ланади. Иш самарадорлиги дарс жараёнида ўқувчиларни қизиқтира олиш даражаси ва болаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи асоси­да баҳоланади.

Ҳокимлик вакилининг айтишича, бу тажри­бага жалб қилинган синфлар аллақачон олий таълим муассасалари ва корхоналарга интег­рация қилинган. Илмий-методик базани мус­таҳкамлашда таълим даргоҳлари, амалий маш­ғулотларни ташкил қилиш борасида эса йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар масъулликни зиммасига олган. Тиббиёт синфларининг асо­сий илмий-методик базаси таъминотчиси Тош­кент давлат тиббиёт университетидир. Ўқувчи­лар олийгоҳ лабораторияларидан фойдаланади, профессор-ўқитувчиларнинг маҳорат дарс­ларида қатнашади, тиббиёт клиникаларидаги амалий жараёнларга гувоҳ бўлади.

Муҳандислик технологиялари синфлари Турин политехника университетига бирик­тирилган. Уларнинг асосий иш берувчиси Яшнободдаги технопарк ва Янгиҳаёт тума­нидаги “Янги авлод” махсус саноат зонаси бўлиши режа қилинган. Хуллас, ўқувчилар­ нинг амалий саъй-ҳаракатлари ишлаб чиқа­риш билан боғланиши керак. Aхборот техно­логиялари ва дастурлаш синфлари Тошкент ахборот технологиялари университетига би­риктирилган. Шунингдек, бўлажак дастурчи­лар шанба кунлари АT паркка боради. 400 га яқин ўқувчи код териш, дастур яратиш каби ишлар билан банд бўляпти.

— Олдимизда тажриба синфларини ку­затиш, синов самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини таҳлил қилиш вазифаси туриб­ди, — дейди Дурдона Раҳимова. — Натижа­лар кутганимиздек чиқса, касб олди синфлар кўпайтирилади. Зеро, мамлакатимизга имкон қадар катта ҳажмда келажак касбларини олиб киришимиз керак. Шу пайтгача мактабда касб ўргатиш деганда тикувчилик, ошпаз­ликни тушуниб келдик. Бугун электр симини улаш, лампочка ўрнатиш каби майда юмуш­лар шундоқ ҳам ҳаётий кўникма, меҳнат тар­бияси маҳсули экани кундек равшан бўлиб нинг амалий саъй-ҳаракатлари ишлаб чиқа­риш билан боғланиши керак. Aхборот техно­логиялари ва дастурлаш синфлари Тошкент ахборот технологиялари университетига би­риктирилган. Шунингдек, бўлажак дастурчи­лар шанба кунлари АT паркка боради. 400 га яқин ўқувчи код териш, дастур яратиш каби ишлар билан банд бўляпти.

— Олдимизда тажриба синфларини ку­затиш, синов самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини таҳлил қилиш вазифаси туриб­ди, — дейди Дурдона Раҳимова. — Натижа­лар кутганимиздек чиқса, касб олди синфлар кўпайтирилади. Зеро, мамлакатимизга имкон қадар катта ҳажмда келажак касбларини олиб киришимиз керак. Шу пайтгача мактабда касб ўргатиш деганда тикувчилик, ошпаз­ликни тушуниб келдик. Бугун электр симини улаш, лампочка ўрнатиш каби майда юмуш­лар шундоқ ҳам ҳаётий кўникма, меҳнат тар­бияси маҳсули экани кундек равшан бўлиб қолди. Замонавий касблар эса тармоқларга, соҳаларга кадрлар етказиб беришни назарда тутади. Бу умуман бошқа тизим. Айни пайт­да хизмат кўрсатиш, айниқса, савдо соҳасида ишчи кучига эҳтиёж катта. Иш берувчилар муносиб кадрлар йўқлигидан қийналяпти. 

Чунки юқорида айтилганидек, тикувчи ва ошпаз, нари борса, сантехникларни тайёр­лаб келдик. Супермаркетларга қадоқловчи, кассир тайёрламадик. Бунинг учун 3-4 йил­лаб ўқиш ҳам шарт эмас, 3-6 ойлик курслар кифоя. Шунинг учун ҳам корхоналар ўзига ўқув маркази ташкил қиляпти. Оддий мисол, “Корзинка” савдо дўконлари тармоғи яқинда Чилонзор туманида кадрлар тайёрлаш учун савдо академиясини очади. Чунки мижозлар билан ишлаш кўникмаси етишмаслигидан кадрлар қўнимсизлиги кўпайиши натижаси­да бугунга келиб, кўплаб иш ўринлари пайдо бўлган. Бу нимадан келиб чиқяпти? Таълим­ни меҳнат бозорига мослаштира олмагани­миздан, келажак касбларини олдиндан кўра билмаганимиздан. Нима учун энг ривож­ланган давлатларда болалар дрон ясаяпти? Чунки улар 5-10 йилдан кейин барча соҳалар автоматлашиб, дронлашиб кетишини билади. Шундай экан, биз ҳамон анъанавий касб­ларимизни ўқитишда давом этсак, таълим меҳнат бозоридан ортда қолаверади. Бола­ларимизни мактаб давридан муайян касбни танлашда қатъий бўлишга ўргатиш, бунинг учун шу касбга меҳрини оширишимиз керак.

Касб олди синфларни ташкил этишда ўқувчиларни саралаб олиш жуда қийин кеч­ди. Уларнинг аксарияти қайси касб эгаси бўлиши ҳақида ҳали ўйламаган, келажакда ўзини ҳеч қайси соҳада кўра олмайди. Тўғри, бунда асосан ота-оналарнинг фикри ҳам бир­ламчи бўлиб келган. Ота касбини давом эт­тириш, улар айтган йўналишни танлаш керак деган тушунчалар бизни меҳнат бозоридан ортда қолдирди. Бироқ энди ҳаммасини тўғ­ри тушуниб етсак, ҳаракат қилсак, келажак касбларида ҳам фаол бўлиш, таълим тизими­мизни соҳаларга, тармоқларга тўғри интегра­ция қилишга эришишимиз мумкин.

Қўшимча даромад ҳаммага ёқади

— Аввало, бу тажриба учун мактабимиз танлаб олингани муваффақиятимиз эканини айтмоқчиман, — дея бизни илиқ қаршилаган Миробод туманидаги 154-мактаб директори Насиба Мирсоатова. — Ўқитувчиларимиз ҳам илмий, ҳам психологик жиҳатдан синов­дан ўтди. Бу, албатта, тўғри. Чунки саралаб олинган ўқувчилар билан ишлаш қобилияти ва маҳорати етарлими деган нуқтаи назардан педагогларни ҳам саралаш зарур.

Ёш бўлса-да, ўзига катта ишонч билди­рилгани ва янги тажрибага жалб этилганидан хурсанд бўлган мактаб ўқитувчиси Моҳира Шодиёрова ҳам лойиҳа хусусида илиқ фикр билдирди.

— Танланган синфларга дарс беришнинг ўзига яраша масъулияти бор. Фақат ва фақат натижа учун ишлаш керак. Барча тажриба синфларида она тили чуқурлаштириб ўтила­ди. Зеро, ўқувчи қайси олий таълим даргоҳи­га имтиҳон топширмасин, она тилидан тест топшириқларини ечади. Тўғри, аввалига кун давомидаги дарс биологик жиҳатдан ўқувчи­ларимизни бироз толиқтирди. Лекин ҳозир ҳаммаси мослашиб, кўпроқ ўқиш ва ўрганиш­га кўникиб кетган. Болаларнинг ўзига ишончи ортиб боряпти. Мана шундай билимга таш­на, фаол ўқувчилар билан ишлаш ўқитувчига жуда маъқул. Шу пайтгача миллий сертифи­катим борлиги учун 50 фоизлик устама олиб келаётгандим. Энди тушдан кейин ўтаётган дарсларим ҳисобига минг доллардан зиёд маош оладиган педагоглар сафидаман.

* * *

Янгиҳаёт туманидаги 332-мактабда биз­нес ва менежмент йўналиши бўйича дарс бе­раётган Нилуфар Йўлдошева ҳам ёш ўқитув­чилардан. У шу йил иқтисодиёт йўналишини тамомлаган бўлса-да, менежер, ёрдамчи ҳи­собчи сифатида анчадан буён ишлаб келаёт­гани боис, етарли тажрибага эга. Нилуфар ўзи дарс бераётган ўқувчилар, айниқса, ўғил болаларнинг бизнесга катта қизиқиш билди­раётгани, ҳозирдан кичик-кичик бизнес ғоя­лар туза олаётгани, бу эса уни ўз устида янада кўп ишлашга ундаётгани ҳақида гапирди.

— Бундай дарс умумтаълим мактабларида аввал бўлмаган. Тўғри, иқтисод фанига ўх­шаб кетадиган жиҳатлари бор. Лекин бизнес ғоялар, маркетинг, бизнес ғоя учун стратегия­лар, стартаплар ҳақида ўтилмаган. Ҳали иш режаси бўлмаган пайтда ҳам бизнес нима­лиги, бизнес режа тузиш, маркетинг, менеж­ментдан илк тушунчаларни бериб бордим. Бир ҳафтада 8 соат дарс ўтаман. Мактаб уйи­мизнинг ёнгинасида, ортиқча овора бўлмай­ман. Қўшимча даромад тўлалигича оиламиз бюджетига қоляпти, — дейди у.

“Болаларимиз беҳуда юрмаяпти”

— Турмуш ўртоғим ҳам, мен ҳам савдо со­ҳасида ишлаймиз. Кенжа ўғлимиз Яшнобод туманидаги 154-мактабнинг 8-синфида ўқий­ди. Янги тажриба йўлга қўйилгани, аввало, болаларнинг ўзи учун, қолаверса, биз каби кун бўйи ишда юрадиган ота-оналар учун айни муддао бўлди. Чунки энди “фарзандим мак­табдан тўғри уйга келдими, тушлик қилдими, ундан сўнг нима билан машғул бўляпти?” де­ган ўй бизни хавотирга солмаяпти. Акс ҳолда, балоғатга етган фарзанднинг нималар билан бандлигини назорат қилиб турмасангиз бўл­майди. Кун бўйи ўқиган ўғил-қиз кечки пайт чарчаб келади. Уй вазифаларини қилади-ю, барвақт ётиб ухлайди. Шунинг учун ҳам фар­зандимиз AT ва дастурлаш синфига танлаб олинганидан хурсандмиз. Ҳар шанба куни AT паркка бораётгани, ўзи қизиққан кўп кўникма­ларни ўзлаштириб олаётгани учун ҳам кундан кунга “Тошкент тажрибаси”га боғланиб қоляп­ти, — дейди мирободлик Фарида Абдувалиева.

Яшнобод туманидаги 339-мактаб ўқув­чиси Моҳинур Саидаҳмадованинг онаси Зу­лайҳо Раҳмонова эса қизининг тиббиёт уни­верситетига грант асосида ўқишга киришига умид боғлаб турибди.

— Қиз боланинг оилада, жамиятда ўз ўр­нини топиши ота-онасининг фарзанди таъли­мига эътиборига боғлиқ. Қизларни ўқитишдан фойда йўқ деганлар хато қилади. Ҳеч қаерда ишламаса ҳам фарзанди тарбиясида оналар­нинг маълумоти катта ўрин тутади, — дейди Зулайҳо опа. — Энг муҳими, бу лойиҳада фарзандларимиз 5 та фан бўйича сертификат олиши мумкин. Чунки улар беҳуда юрмаяпти, кечгача мактабда машғулотлар билан банд. Ҳар куни таассуротлари ҳақида тўлқинланиб гапириб беради. Айниқса, энди тиббиёт уни­верситетига бориб, лабораторияларда амалий жараёнларни кўриши мумкинлигидан севи­ниб юрибди.

* * *

“Тошкент тажрибаси”га қамраб олинган ўқувчиларнинг ота-онаси ушбу эзгу лойиҳа давомли бўлиши, мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилиши тарафдори. Албатта, бу — илк қа­дам. Янги Ўзбекистон таълим тизимида илга­ри кузатилмаган, ёш авлоднинг нурли эртаси, юрт фаровонлиги, тўкинликни мақсад қилган эзгу одим.

Муножат МЎМИНОВА,

“Янги Ўзбекистон” мухбири