Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали маълум қилди. Тадбир доирасида:

  • фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилади;
  • таниқли санъаткорлар иштирокида концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади; 
  • совринли викториналар ўтказилади;
  • сайёр қабуллар ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги тадбир “Сайилгоҳ” кўчасида 2025 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00 да бошланади.

Барча юртдошларимизни “Конституция кўчаси”да ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!