Таъкидлаш жоиз, Тошкент ва Қозон шаҳарлари мутасаддилари доимо амалий мулоқотда бўлиб, турли соҳаларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан фикр ва тажриба алмашишади. Мазкур ташрифнинг мақсади ҳам ўзаро тажриба алмашиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, шаҳарсозлик, архитектура, ободонлаштириш, жамоат транспорти тизимини ўрганиш, шунингдек, Қозондаги ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан танишишдан иборат.
Ташриф давомида ўзбек делегациясининг Қозон мэри Ильсур Метшин билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, 2021-2022 йилларда шаҳарсозлик соҳасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, делегация Горкинско-Ометьевский ўрмон боғини, Татаристон Республикаси Миллий кутубхонасини, «Оқ гуллар» булварини, «Урам» экстремал боғини, «Aрт Cити» уй-жой мажмуасини, Нижний Кабан кўлини таълим, спорт ва бошқа объектларни кўздан кечиришди, деб хабар беради Тошкен шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.