Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилиб, унга 240 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар жалб этилган.

Корхонада йилига 912 минг тонна (кунига 2,5 минг тонна) қаттиқ маиший чиқиндилар термик усулда қайта ишланиб, 390 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бу Ўзбекистондаги энг йирик экологик корхона сифатида қаралмоқда.

Айни пайтда заводнинг асосий биноси учун пойдевор ишлари, ҳудудни девор билан ўраш, вақтинчалик модулли биноларни жойлаштириш ҳамда асосий технологик ускуналарни харид қилиш ишлари режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Лойиҳани жадаллаштириш бўйича хорижий инвестор ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.