Шунингдек, жорий йилда 65 минг 283 нафар фуқаро рўйхатга олиниб, режа ижроси 167 фоизга бажарилди.

Соҳалар кесимида оладиган бўлсак:

- ижтимоий йўналишлар бўйича – 9 222 нафар;

- саноат соҳасидаги хизматлар – 9 187 нафар;

- қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича – 23 228 нафар;

- ахборот коммуникация йўналишлари бўйича – 1 746 нафар;

- маиший хизматлар кўрсатиш бўйича – 17 761 нафар;

- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича - 4 139 нафар фуқаро  рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари кенгайиб, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти қўшилди. Унга кўра, мазкур йўналишда 3 875 нафар фуқаронинг рўйхати шакллантирилди.