Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra русумли автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500 минг сўмлик соати ўғирланганини маълум қилган.
Шу куни 1995 йилда туғилган Р.Х.га тегишли бўлган Cobalt русумли, 1977 йилда туғилган Е.Б.га тегишли Spark русумли транспорт воситаларининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани, лекин автомашинадан ҳеч нарса йўқолмагани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.