Шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади.
Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади:
- 34-сонли автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор метро бекати йўналишида Беруний кўчаси → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- 64-сонли автобус Пахтакор метро бекати — Бирлик мавзеси йўналишида Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- 87-сонли автобус Қора Қамиш 2/4 мавзеси — Чилонзор 30-даҳа йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- 116-сонли автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор буюм бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- 131-сонли автобус Олимпия меҳмонхонаси — Дўстлик-2 мавзеси йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- 147-сонли автобус Чорсу савдо маркази АШБ — Чинни бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
Ушбу автобусларнинг қайтиш йўналиши ўзгаришсиз қолади.