Ҳаммаси 2015 йилнинг декабрь ойи охирида бошланди. Ўшанда фуқаро С. М. (исм-шарифлар ўзгартирилган) дала-ҳовлига бориб, бобосининг ётоқхонасидан жанговар ҳолатдаги бир дона "Стечкин" (АПС) русумли ўқотар қурол ва унинг бир дона 9 мм. ли ўқини бобосига билдирмасдан ўғирлайди. Сўнг уни қонунга хилоф равишда ўзи истиқомат қиладиган уйнинг ётоқхонасига яширади.  Кейин Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган ”Monamour” фотостудияси олдида, мазкур 1 дона "Стечкин" (АПС) русумли ўқотар тўппонча ва 1 дона 9 мм. ли ўқини фуқаро Д. Г. га 500 АҚШ долларига сотиб бериш шарти билан ўтказган.

Шундан сўнг Д. Г. шу куни кечқурун мазкур ўқотар қурол ва ўқни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, А.Яссавий МФЙ, Мингтерак кўчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйлар олдида бўла туриб, А. Х. га 600 АҚШ доллари эвазига сотиб бериш шарти билан ўтказган. А. Х. эса ўқотар қурол ва ўқни ўз уйида сақлаб келиб, 2020 йил январда Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида Я. Ш. га 600 АҚШ доллари эвазига сотган.

Я. Ш. ўз навбатида қурол ва ўқни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида синфдоши О. Э. бошқарувидаги «Спарк» автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғи остида яшириб олиб кетаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланиб, ундан юқорида кўрсатилган ўқ отар қурол ва ўқ далилий ашё сифатида олинганлиги сабабли ўзининг жиноий мақсадини охирига етказа олмаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафарбек Нурматовнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича,  Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан 2020 йил 24 июнда айбланувчиларнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.  Суд ҳукмидан айбланувчилар норози бўлиб келтирилган апелляция шикояти рад этилиб, суд ҳукми апелляция босқичида ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгарлик муқаррарлиги  таьминланган.

Ҳаммаси 2015 йилнинг декабрь ойи охирида бошланди. Ўшанда фуқаро С. М. (исм-шарифлар ўзгартирилган) дала-ҳовлига бориб, бобосининг ётоқхонасидан жанговар ҳолатдаги бир дона "Стечкин" (АПС) русумли ўқотар қурол ва унинг бир дона 9 мм. ли ўқини бобосига билдирмасдан ўғирлайди. Сўнг уни қонунга хилоф равишда ўзи истиқомат қиладиган уйнинг ётоқхонасига яширади.  Кейин Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган ”Monamour” фотостудияси олдида, мазкур 1 дона «Стечкин» (АПС) русумли ўқотар тўппонча ва 1 дона 9 мм. ли ўқини фуқаро Д. Г. га 500 АҚШ долларига сотиб бериш шарти билан ўтказган.

Шундан сўнг Д. Г. шу куни кечқурун мазкур ўқотар қурол ва ўқни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, А.Яссавий МФЙ, Мингтерак кўчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйлар олдида бўла туриб, А. Х. га 600 АҚШ доллари эвазига сотиб бериш шарти билан ўтказган. А. Х. эса ўқотар қурол ва ўқни ўз уйида сақлаб келиб, 2020 йил январда Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида Я. Ш. га 600 АҚШ доллари эвазига сотган. Я. Ш. ўз навбатида қурол ва ўқни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида синфдоши О. Э. бошқарувидаги "Спарк" автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғи остида яшириб олиб кетаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланиб, ундан юқорида кўрсатилган ўқ отар қурол ва ўқ далилий ашё сифатида олинганлиги сабабли ўзининг жиноий мақсадини охирига етказа олмаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафарбек Нурматовнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича,  Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан 2020 йил 24 июнда айбланувчиларнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.  Суд ҳукмидан айбланувчилар норози бўлиб келтирилган апелляция шикояти рад этилиб, суд ҳукми апелляция босқичида ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгарлик муқаррарлиги  таъминланган.