Бадиий академияси маълумотига кўра,  кўргазма Япония элчихонаси, Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон–Япония маркази, Тошкентдаги анъанавий япон чой маросимини ўрганиш жамияти билан  ҳамкорликда ташкил этилди.

«Фурошики» – сўзма-сўз таржима қилинганда «ҳаммом гилами» деган маънони билдиради ва ҳар қандай шакл ва ўлчамдаги нарсаларни ўраш ҳамда ташиш учун ишлатиладиган тўртбурчак матодир.

Фурошики Япония ва унинг маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Юзлаб йиллар давомида бу гўзал шарфлар японларга кундалик ҳаётнинг турли соҳаларида ҳамроҳ бўлиб келган. Уларнинг қўлланилиши асрлар давомида ривожланган: шахсий нарсаларни сақлаш учун кенг қўлланилган, кўчириш пайтида ишлатилган ва келиннинг тўй маросимининг бир қисми ҳисобланган. Ҳозирги вақтда улар япон анъаналарининг рамзи мақомига эга бўлиб, кенг қўлланилади.

Ушбу  япон матоси ипак, креп, пахта, вискоза ва полиестер каби турли хил матолардан тайёрланиши мумкин.

Кўргазма 20 августга қадар давом этади.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири