Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимининг “Туркий адабиёт хазинаси” номли асарлар мажмуасини ўзбек тилида тайёрлаш ва чоп этишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Адабиётшунос, тилшунос, таржимонлар иштирокидаги муҳокамада “Ўзбекистон” нашриёти директори Умид Ҳайитов 2021 йилда лойиҳанинг 25та жилди нашрга тайёрлангани ҳақида айтиб ўтди.
Уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажидов китобларни нашрга тайёрлаш учун, энг аввало, ишчи гуруҳ таркибини тузиш лозимлиги, жорий йилда мазкур лойиҳа учун режалаштирилган  75 та жилдни нашрга тайёрлаш ва белгиланган муддатда чоп этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Музокаралар давомида нашр учун энг муносиб асарларни танлаш, китоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш, асарлар таржимаси учун таржимонлар белгилаш, лойиҳанинг “Туркий адабиёт хазинаси” номи “Туркий тилли давлатлар адабиёти” деб ўзгартириш борасидаги қатор таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланди. 

Зулайҳо Аҳмаджонова, 
журналист