Меҳмонларни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда ҳокимлик вакиллари қарши олдилар.
Давлат-хусусий шериклик асосида қурилган ушбу 2 қаватли марказда 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Қуйи қаватда атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватдан тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чевархона ўрин олган. Бинонинг юқори қаватида эса қўлда ипакдан гилам тўқиш цехи жойлашган.
Меҳмонлар ҳар бир қаватдаги жараёнларни катта иштиёқ билан томоша қилди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.