Ўтган ҳафтада бир кунда касаллик юқтирганларнинг рекорд сони қайд этилган эди, кеча эса 346 нафар инсон вафот этди.
“23 апрель Миллий мустақиллик ва болалар куни — дам олиш куни бўлгани сабабли кўчага чиқишни чеклаш 22 апрель соат 19:00 да бошланиб, 26 апрел соат 05:00 да тугайди” дейилади баёнотда.
Комендантлик соати пайтида Туркия фуқаролари ўз уйларидан соат 10: 00дан 17: 00гача, фақат озиқ-овқат дўконлари, дорихоналарга, шифокор ҳузурига бориш ва итларни сайр қилиш учун чиқишлари мумкин.