Автомобилсозлик саноати мамлакат аҳолисини иш билан таъминлаш билан бирга ундаги илм-фаннинг ривожланишига, эришилган ютуқларни ва илғор технологияларни саноатга тадбиқ қилинишига ҳамда соҳада малакали кадрларни етишиб чиқишига замин яратади.
Ҳозирги кунга келиб автомобилсозлик саноатида юритилаётган оқилона сиёсат натижасида, сўнгги 3 йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга ўсиб, 140 мингтадан 280 мингтага етказилди.
Автомобиллар харид қилинишида узундан узоқ навбатда туришдек салбий ҳолатларга чек қўйилиб, соҳага «Ҳалоллик вакцинаси» татбиқ этилди ва чуқур илдиз отган коррупция иллатларига барҳам берилди.
Савдо тизимини рақамлаштириш натижасида автомобиллар савдоси шаффофлигига эришилди. Хусусан, харидорларга сотувда тайёр турган автомобиллар билан танишиш, автомобилга онлайн буюртма бериш ва шартнома тузиш, онлайн тўловни амалга ошириш, автомобилни олиш вақтини ва навбатини кузатиб бориш имкониятлари яратиб берилди.
Соҳада рақобатни кучайтириш мақсадида Жиззах вилоятида энг йирик жаҳон брендларидан бири бўлган, Германиянинг Волксwаген автомобиллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Ўтган йили соҳанинг экспорт ҳажми қарийб 3 баробарга ошган бўлса, жорий йил яна 1,5 баробарга ўсиб, автомобилларимиз Қозоғистон бозорининг етакчисига айланди.
Автомобилсозликка ўтган йили 70 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 100 млн. АҚШ долларидан ошди.
Шунингдек, ўтган йил якуни билан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга жами 2,6 трлн. сўм маблағлар тўланган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 2 баробарга ўсиб, 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар давлат бюджетига тўланади.
Йиллар давомида давлат кўмагидан фойдаланиб келаётган ушбу тармоқ, бугунги кунга келиб, мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилардан бирига айланди.
Тармоқ корхоналарида САП корхона ресурсларини режалаштириш тизимини жорий қилиниши, ушбу соҳага тартибли, сифатли ва юқори самарадорликка эга ишлаб чиқариш маданиятининг кириб келишига сабаб бўлди.
«УзАуто Моторс» АЖ томонидан ишлаб чиқариш сифатини янада яхшилаш ва халқаро стандартларга эришиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бунинг натижасида, 2020 йилнинг октябрь ойида АҚШнинг ГМИ (Генерал Моторс Интернатионал) ташкилоти томонидан жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилиб, жамиятга халқаро БИҚ ИВ (Буилт-ин қуалитй) сифат даражаси берилди. БИҚ ИВ сифат даражаси ўзида брак маҳсулот ишлаб чиқармаслик учун 29 йўналишда ишларни ташкил этиш демакдир.
Жаҳон тажрибасига асосан ҳар 1000 дона автомобилда 28 донагача нуқсон чиқиши назарда тутилган бўлиб, Жамиятнинг ушбу кўрсаткичи ҳозирда 15 донани ташкил этади.
Сўнгги йилларда мамлакатда ахборот олиш эркинлиги ва кафолатларининг таъминланишига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бироқ, ҳозирги кунда айрим ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай имкониятларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда «Махсус буюртма» асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатиб борилаётганлиги, нафақат миллий бренднинг нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Биринчидан, бундай хабарлар тарқалиши жорий йилнинг август-сентябрь ойларида «УзАутоМоторс»АЖ кунлик тушумини қарийб 30-40 млрд сўмга кескин камайишига ёхуд жорий йилнинг август-сентябрь ойларида белгиланган режани 562 млрд. сўмга кам бажарилишига сабаб бўлган.
Бундай йўқотишлар албатта, Жамиятнинг мазкур тушумларга мутаносиб равишда давлат бюджетига солиқ ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлашига тўсқинлик қилган.
Маблағ тақчиллиги юзага келиши натижасида сентябрь ойида режалаштирилган аккредитив тўловлари ва хорижий ҳамкорларга йўналтириладиган тўловлар октябрь-ноябрь ойларида кечиктириб тўланган.
Иккинчидан, ушбу хабарлар Ўзбекистон инвестиция жозибардорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аксарият инвесторларда юртимизга инвестициялар олиб киришида иккиланишлар пайдо қилмоқда.
Учинчидан, хорижий ҳамкорлар билан Жамиятнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, заводнинг техник жиҳозларини модернизация қилиш ва айланма маблағларини кўпайтириш борасидаги 150 млн. евро миқдоридаги давлат аҳамиятига молик ҳамкорлик келишувини кечикишига ҳам айнан шундай хабарлар сабаб бўлган.
Маълумот учун:
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда журналистика, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш этикасига риоя қилинмай, давлат ва хизмат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилиш, бўҳтон, ёлғон, асоссиз маълумотлар тарқатиш, ҳақорат ва туҳмат қилиш ҳаракатлари билан тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланган «УзАутоМоторс»АЖнинг ишчанлик обрўсига ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ҳамдаманфаатларига зиён етказиш Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелдаги «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги 400-И-сон Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелдаги «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 402-И-сон Қонунининг 6 ва 71-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги 439-ИИ-сон Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-ИИ-сон Қонунининг 121-моддаси, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 ва 41-моддаларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Рустам Шаймардонов,
Юридик департамент директори