Мазкур дастур йўловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш ва хизматлар сифатини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган, дея хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати.

Рўйхатга олинган Дастур иштирокчиларининг маълумотлар базаси қатъиян махфий ҳисобланади.

18 ёшдан кичик бўлмаган Uzbekistan Airwaysнинг ҳар қандай йўловчиси «ҲЙ махфий йўловчиси» дастури иштирокчиси бўлиши мумкин. Иштирокчилар миқдори чекланмаган. Иштирок этиш учун аризалар календарь йили давомида исталган вақтда қабул қилинади.

Дастур иштирокчилари дастур расман тугагунга қадар ўз иштирокларини ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Календарь йили охирида энг кўп назорат варақаларини тўлдирган иштирокчилар, шунингдек, вазиятни батафсил тасвирлаб, видео, аудио ва фотоматериаллар тақдим этган ҳолда энг тўлиқ ҳисоботларни юборган респондентлар аниқланади.

«ҲЙ махфий йўловчиси» дастурининг энг фаол иштирокчилари учун мукофот сифатида УзАирПлус шахсий ҳисобига совғалар - бонус баллари киритилади:

1 – ўрин – 30 000 баллар

2 – ўрин – 15 000 баллар

3 - ўрин – 10 000 баллар

Рағбатлантирувчи совринлар –3 000 баллар.

Олинган натижалар йиғилганидан кейин 10 кун ичида баллар иштирокчининг лояллик картасига ўтказилади.

Дастур натижалари 2022 йил 10 ноябрда якунланади.