Парвозларнинг тикланиши ҳақидаги қарор энг аввало комфортни таъминлаш ва Ўзбекистон авиа йўналишидаги рейсларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишга қаратилган.
«Uzbekistan Airways» АЖ ва Домодедово ўртасидаги ҳамкорлик аэропортнинг ҳамкор-авиакомпанияларнинг парвозлари кенг майдони ва трансфер рейсларининг ҳисобига Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, деб фикр билдиради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати.
«Ҳамкорлигимиз йўловчилар учун вақт ва учиб ўтиш харажатларини қисқартириш учун янги имкониятлар эшигини очади», — деб таъкидлади Uzbekistan Airwaysнинг Россия Федерациясидаги ҳудудий вакили Акмал Жўраев.
«Биз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очяпмимз ва бозорда Uzbekistan Airwaysнинг позициясини мустаҳкамлаш учун аэропортнинг технологиялари ва компетенцияларини жорий этишни мақсад қилганмиз. Шуни ишониб айта оламанки, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти сайёҳларни жалб эта олади, авиакомпания рейсларидаги қулайлик ва юқори даражадаги хизмат Домодедоводан учиш истагининг ошишига хизмат қилади» — деди Москванинг Домодедово аэропорти директори Андрей Павлов.