2020 йил 8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 дан ортиқ ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди.

11май куни эса Германияниннг Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар юртдошимизнинг келиши кутилмоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун чартер авиарейслари ташкил этиш бўйича ишлар давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати.