“Халқ банки” матбуот хизмати хабар беришича, бу муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли тўхтатилди, аммо яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш йўлга қўйилади.
Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар эса берилмоқда. Бу йўналишдаги кредитлар муаммоли кредитлари кўп бўлмаган ва кредитлар ўз вақтида қайтаётган филиалларда қайтган маблағлар ҳисобидан берилади.
Марказий банк маълумотларида келтирилишича, 1 июль ҳолатига кўра, «Халқ банки»даги кредитларнинг 15 фоизи (21 348 тадан 3204 таси) муаммоли кредитлардир. «Халқ банки» ушбу кўрсаткич бўйича давлат улушига эга банклар орасида «УзАгроЭкспортБанк»дан сўнг (62,6 фоиз) иккинчи ўринда.