Шунингдек, 31-Халқаро биология олимпиадасида юртимиз шарафини 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 (111 млн. 500 минг сўм) баравари, ўқитувчисига — 450 баравари (100 млн. 350 минг сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 (66 млн. 900 минг сўм) баравари, ўқитувчисига — 250 баравари (55 млн. 750 минг сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 (44 млн. 600 минг сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (33 млн. 450 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофотлари белгиланган.

Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишлича қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Халқаро математика ва Халқаро информатика олимпиадаларида иштирок этиши режалаштирилган.

2020 йил Халқаро кимё ва Халқаро биология олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, бир марталик пул мукофоти билан тақдирланганлар ўқувчи ва ўқитувчиларнинг рўйхати

Биология фанидан

1.JPG

 

Кимё фанидан

2.JPG