Олимпиада тартибига кўра, жами иштирокчиларнинг 10 фоизига олтин, 20 фоизига кумуш ва 30 фоизига бронза медаллари тақдим этилади.
Ўзбекистон терма жамоасидан иштирок этган ўқувчиларнинг 10 нафари медалларга сазовор бўлишди: 1 нафар ўқувчи олтин медал, 4 нафари кумуш медал ва 5 нафари бронза медал соҳиблари бўлишди.
56-Халқаро Менделеев олимпиадасининг ғолибларига ДТМ томонидан кимё фанидан кириш имтиҳонларида максимум балл берилади. Бундан ташқари Москва давлат университети совриндорларни имтиёз асосида ўқишга қабул қилиши кўзда тутилган.