Бугун туманда «Xатирчи текстиль» корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Мазкур корхонани ишга тушириш учун 30 миллион доллар маблағ сарфланган. Унинг йиллик қуввати 7 минг тонна ип калава, 6 миллион м² газлама, 4 минг тонна бўялган ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Германия, Бельгия ва Туркияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонага 1 000 киши ишга қабул қилингани айтилмоқда. Корхона президентимиз ташаббуси билан қуриб, фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Хатирчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига таяниб.

Таъкидлаш жоизки, ушбу корхона Хатирчи тарихидаги биринчи саноат йўналишидаги, ва тумандаги энг йирик корхонадир.