Юэян очиқ университети ва Юэян шаҳри барбекю ассоциацияси шаҳар ҳукумати кўмагида мамлакатнинг биринчи касб-ҳунар таълими платформасини яратишга келишиб олишди, деб хабар беради report.az.

Бу ҳақда China Daily газетаси хабар бермоқда.

Оловда овқат тайёрлаш Юэянанинг умумий овқатланиш хизматининг муҳим қисмига айланди. Бу ерда 2000 дан ортиқ барбекю дўконлари мавжуд бўлиб, уларда 50 минг киши ишлайди. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллиард юандан (280 миллион доллар) ошади, деб ёзади газета.

Юэян очиқ университети вице-президенти Цзян Цзунфунинг айтишича, барбекю институтининг ташкил этилиши маҳаллий аҳоли, айниқса, ёшлар учун бандликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Унинг сўзларига кўра, меҳнат бозорига кириб келаётган кўплаб мактаб битирувчилари муносиб имкониятларни топишда қийналмоқда. Барбекю соҳаси унда иш бошлаш учун тўсиқларнинг камлиги ва нисбатан юқори даромад топиш имкониятлари туфайли машҳур бўлди, дея қўшимча қилди у.