Хитойнинг жанубий Гуандун вилоятидаги Insta360 фотоаппарат компанияси ўз ходимлари учун “Оз ва пул ишла” танловини бошлади. Қоидалар оддий: ҳар ташланган 500 грамм вазн учун раҳбарият 500 юань (70 доллар) тўлайди. Бироқ, танганинг иккинчи томони бор: ходим орттирган вазн учун пул тўлаши керак бўлади. Ҳар 500 грамм вазн орттириши 800 юанга (112 доллар) тушади, дея хабар беради City News Service Shanghai.

Хабар қилинишича, ҳозирча ҳеч ким жаримага тортилмаган. Боз устига акцияга 99 нафар ходим қўшилди, улар жами 950 килограмм вазн йўқотиб, жами 1 миллион юань (139 389 доллар) ишлаб олди.

Insta360 нинг таъкидлашича, ташаббус соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимларни ҳаёт ва ишга ижобий муносабатда бўлишга ундашга қаратилган, деб хабар берди rbc.ru.