“Темирйўлекспресс“ АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, республикамиз бўйлаб дам олиш куни қилиб белгиланганлиги сабабли йўловчиларнинг талаблари ошишини инобатга олган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд“ “Афросиёб“ электропоезди жорий йилнинг 8, 9, 10, 11 май кунлари қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

  • 775-сонли “Самарқанд — Тошкент“ йўналиши:
  • Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15
  • 776-сонли “Тошкент — Самарқанд“ йўналиши:
  • Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14