Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги узоқ вақтдан бери автокредитлаш ва транспорт воситаларини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузаётган ноинсоф тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши кураш олиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича шундай ҳолатлар билан боғлиқ 1 290 дан ортиқ мурожаат келиб тушди ва истеъмолчиларга 9 миллиард сўм миқдорида маблағ қайтариб берилди. Мазкур рақамлар юзага келаётган муаммонинг долзарблиги ва кўлами юқорилигини кўрсатиб турибди.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузувчи оммалашган усул
Жорий йилнинг 12 апрель куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи истеъмолчи “Umid Avto” МЧЖ ўртасида “Cobalt MT” автомашинасини сотиб олиш учун тузилган бўнак (аванс) тўлови шартномаси бўйича дастлабки тўлов сифатида ўтказилган 38 963 000 сўм миқдоридаги маблағни қайтариб беришда кўмак сўраб, Агентликка мурожаат қилди.
Истеъмолчи ўз навбатида, шартномаларга мувофиқ барча мажбуриятларни бажарди, яъни автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун дастлабки тўлов ва қўшимча харажатларни тўлаган (комиссион тўлов, ҳисоб маълумоти, техник паспорт, давлат рақами белгиси, техник кўрик ҳамда банк комиссион тўлови) ижарага берувчи келишилган муддатда, яъни 120 кун ичида — 2020 йил ноябрда автомобилни таъминлаши керак эди. Аммо 2021 йил март ойигача лизинг берувчи ўз мажбуриятларини бажармади. Истеъмолчининг “Umid Avto” МЧЖ вакилларига такрорий мурожаатлари ва шикоятлари шунчаки эътиборсиз қолдирилди.
Яна бир ўхшаш ҳолатлардан бири Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи билан содир бўлиб, истеъмолчи “Cobalt MT русумли автомобилини кейинчалик сотиб олиш учун дастлабки 38 963 000 сўм миқдоридаги маблағни ўтказган, аммо автомобиль белгиланган муддатдан 4 ой кечиктирилган. Шундан сўнг истеъмолчи пулларини қайтариб олишга қарор қилиб, ёрдам беришларини сўраб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилди.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи яна бир истеъмолчининг мурожаат қилган манзили Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бўлди. 2020 йил 7 октябрда “Umid Auto” МЧЖ билан оқ рангли “Labo” русумдаги автомашинасини сотиб олиш тўғрисида шартнома тузилган, бироқ орадан 3 ой ўтишига қарамай автомашина ҳам етказиб берилмаган, унга тўланган пули ҳам қайтарилмади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда шунга ўхшаш компаниялар томонидан ишонувчан, содда авто харидорларни кенг тарқалган усулдан фойдаланган ҳолда чув туширувчи алдов схемаси ишга тушади.
Кўпинча шартнома шартлар ўқилмай (кўплаб шартномалар истеъмолчилар тушуниши керак бўлган давлат тилида тақдим этилмайди) тадбиркорнинг сўзларига ишонган ҳолда истеъмолчи (дастлабки тўлов+бошқа харажатлар) пулни дарҳол ўтказиб юборади.
Ижарага берувчи исталган автомобиль маркаси йўқлигини эълон қилгандан сўнг, кўпинча олти ой давомида (120 кундан ёки ундан кўп вақтгача) кутади, тўловчи компания томонидан таклиф қилинган учта вариантдан истеъмолчи битта автомобиль тури/моделини танлашга мажбур.
Агар тўловчига таклиф қилинган транспорт воситаси учун вариантлари ёқмаган бўлса, у пулини қайтариб олишга ҳақли, аммо фақат 40-60 кун ўтгандан сўнг (жами 180 кун иш кунини ҳисобга олган ҳолда, компания 120 кунлик кутишларини ҳисобга олган ҳолда) дастлаб сўраган автомобиль моделини тақдим этиш имкониятини излайди.
Иш судгача борди
Агентлик мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий кўрсатмалар беради. Аммо амалиётда уларнинг баъзилари бажарилмай қоғозда қолиб кетмоқда. Охир-оқибат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларга дастлабки тўлов сифатида тўланган маблағларни қайтариш учун суд жараёнида даъвогар сифатида иштирок этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларга пул маблағларини қайтариш бўйича бугунги кунгача 20дан ортиқ сув жараёнларида қатнашган.
Масалан, Агентлик фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида 10 та истеъмолчига кейинчалик тўлаш шарти билан автомобилни ижарага бериш учун дастлабки тўлов сифатида кўрсатилган маблағларни қайтариб бериш масаласида ютиб чиқди. Суднинг қарорига кўра, жавобгар “Umid Auto” МЧЖга истеъмолчиларга 225 миллион 303 минг сўм миқдордаги маблағни қайтариб бериш мажбурияти юклатилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги