Наврўз байрами туҳфаси сифатида бунёд этилган мазкур таълим муассасаси Инвестиция дастури асосида “Agromir Buildings” масъулияти чекланган жамияти томонидан 31 миллиард сўм маблағ эвазига қурилди.

Мактабда ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароитлар яратилган. Хоналар фанлар бўйича жиҳозланган, кутубхона, қизлар учун технология хонаси, спорт зали ҳамда электрон интерактив доскалар ўқувчиларнинг билим олишига яқиндан ёрдам беради.
***
Шунингдек, вилоятнинг 16 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларига хизмат автомобиллари топширилди.
