Қайд этилишича, Президент қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилди.
Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди.
Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ушбу имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўплаган балига қараб ҳудудлар кесимида ўтиш бали қуйидагича:
Қорақалпоғистон – 154,5 балл;
Андижон – 135,2 балл;
Наманган – 151,5 балл;
Фарғона – 151,6 балл
Бухоро – 160,2 балл
Хоразм – 154,9 балл
Сурхондарё – 150,5 балл
Қашқадарё – 157,3 балл
Жиззах – 151,8 балл
Навоий – 163,9 балл
Самарқанд – 151,4 балл
Сирдарё – 138,5 балл
Тошкент вилояти – 138,7 балл
Тошкент шаҳри – 136,3 балл
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юқоридаги бални тўплаган хотин-қизлар олий таълим давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ундан паст олган абитуриентларга 4 фоизлик имтиёз қўлланмайди, улар умумий танловда иштирок этади.
Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди
Олий таълим вазирлиги Хотин-қизларнинг қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши бўйича маълумот берди.
Президентимиз Хивада йирик тадбирлар учун инфратузилма билан танишди
- Тошкентда “Мактаб бозорлари” иш бошлади
- Хивада янги халқаро туристик шаҳарча барпо этилади
- Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди
- Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди
- Омскда ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғир — Бош консулхона
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Самарқандда тез ёрдам машинасига йўл бермаган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси жаримага тортилди
- 2026/2027-ўқув йили учун мандат натижалари эълон қилинди
- «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган барсетка эгасига қайтарилди
- Бугун тунда йилнинг энг ноёб метеор ёмғири кузатилади
- Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида авариявий қудуқни ёпиш ишлари бошланди