Қайд этилишича, Президент қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилди.
Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди.
Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ушбу имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўплаган балига қараб ҳудудлар кесимида ўтиш бали қуйидагича:
Қорақалпоғистон – 154,5 балл;
Андижон – 135,2 балл;
Наманган – 151,5 балл;
Фарғона – 151,6 балл
Бухоро – 160,2 балл
Хоразм – 154,9 балл
Сурхондарё – 150,5 балл
Қашқадарё – 157,3 балл
Жиззах – 151,8 балл
Навоий – 163,9 балл
Самарқанд – 151,4 балл
Сирдарё – 138,5 балл
Тошкент вилояти – 138,7 балл
Тошкент шаҳри – 136,3 балл
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юқоридаги бални тўплаган хотин-қизлар олий таълим давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ундан паст олган абитуриентларга 4 фоизлик имтиёз қўлланмайди, улар умумий танловда иштирок этади.
Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди
Олий таълим вазирлиги Хотин-қизларнинг қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши бўйича маълумот берди.
Андижонда йирик миқдордаги гиёҳвандлик контрабандасига чек қўйилди
- Туркманистонда миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
- Жаҳондаги энг йирик АЭСда жиддий муаммо юзага келди
- Оилавий тадбиркорлар сони бўйича ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
- Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Мюнхен анжуманида иштирок этди
- Самарқанд вилоятида “жонли контейнер” усули орқали наркотик модда олиб киришга уриниш бартараф этилди
Бугун XXV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади
- Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиадада иштирок этиш учун Италияга йўл олди
- Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари муҳокама қилинди
- “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди
- “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди
- Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони очиқланди