Дастлабки маълумотларга кўра, «IVECO» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида, қуйидаги енгил автомашиналар билан тўқнашган:

  • «Captiva»
  • 2 та «Lacetti»
  • «Spark»
  • «Onix»
  • «Malibu-2»
  • «Cobalt»
  • «Hyundai»
  • «Tracker-2»

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъуллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.