Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, 22 август куни соат 13:29 да Тошкент шаҳар ФВБга Янгиҳаёт тумани “Чортоқ” МФЙ, Райҳон кўчасида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудида очиқ майдонда қоғоз чиқиндилари ва қуруқ ўт ёнгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълумотга кўра, мазкур ёнғин "Tashkent Indeks" бозори ҳудудида содир бўлмаган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 13:33 да етиб бориб, 13:52 да ёнғинни назоратга олган ҳамда 14:16 да тўлиқ ўчирган.

Ҳодисани бартараф этиш учун Тошкент шаҳар ФВБдан 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.