Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:52 да етиб бориб, ёнғин соат 08:11 да ўраб олинган ва соат 08:17 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарининг тахминан 120 кв.м. майдонда томи, шифти ва жиҳозлари  ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.