Макур ҳолат инсонни жисмоний жиҳатдан тиклашга, тўқималар мустаҳкамланишига ва маълумотларнинг узоқ вақт сақланиб туришига ёрдам беради.
Уйқу тананинг барча аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади. Юрак уриши уйқу пайтида секинлашади, яъни бир маромда уриб туради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки бундай оҳиста ҳолат айнан “секин уйқу” фазасида рўй беради. Кечалари тез-тез уйғониб кетадиганларда юрак уриш ритми бузилади. Уйқусизликдан қийналадиганларда тебранувчи аритмия эҳтимоли (юрак уриши тезлашиши, қон айланиши ёмонлашиши) ошади.
Шу билан бирга кундузи мунтазам ухлаб оладиганларда юрак хуружи, инсульт кабиларга чалиниш эҳтимоли кам бўлар экан. Nature (“Табиат”) журналида эълон қилинган мақолада уйқуни юрак фаолиятига боғловчи механизм ҳақида сўз юритилган.
Маунт-Синай тиббиёт маркази (АҚШ) ходимлари юрак шикастланишининг уйқуга қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқишди. Ҳар қандай шикастланиш иммунитет томонидан яллиғланиш реакциясини ишга туширади. Яъни иммун ҳужайралар яллиғланиш сигналларига бўйсунган ҳолда молекуляр-ҳужайра чиқиндисини йўқотади ва жароҳатлар битишига кўмаклашади. Аммо бу ҳаракатлар ҳар доим ҳам керакли натижаларга олиб бормайди: яллиғланиш соғлом ҳужайраларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин, жароҳатларни эса бириктирувчи тўқима ёпиб қўяди.
Бошқа томондан яллиғлантирувчи молекулаларнинг уйқуга таъсир қилиши борасида маълумотлар ҳам мавжуд. Яъни инсон иммун тизими ва мияси ўртасида мураккаб алоқа пайдо бўлади. Бунда танада шамоллаш бошланса миянинг кимёвий таркиби ўзгаради ва бу сиздаги уйқу истагини, уйқунинг сифатини бошқаради, деб изоҳлайди nkj.ru.