Мобил илова қулайлиги шундаки, у ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилган бўлиб, ундан турли тилларда фойдаланиш мумкин.

Илова қуйидаги бўлимлардан иборат:

1. Ёнғин;

2. Техноген хусусиятлик фавқулодда вазиятлар;

3. Табиий хусусиятлик фавқулодда вазиятлар;

4. Экологик хусусиятлик фавқулодда вазиятлар.

Ҳар бир бўлимда ёнғин ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши содда ва аниқ графиклар ёрдамида тушунтирилган. Шунингдек, кундалик турмушда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмалари акс этган.

Илова корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш билан банд бўлган, таълим муассасаларида, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи аҳоли хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур муаллифи Камолов Лазизжонга муҳофаза ҳужжати - ДГУ 10151 рақамли гувоҳнома берилди.