Жараён давомида талабалар клиника профессорлари Ҳванг Чанҳа ва Таеҳюн Кимнинг ҳаётий тажрибаларга асосланган, чуқур изоҳ ва самарали натижалар билан тўлдирилган тақдимотлари билан танишди.
Профессорлар маъруза қилиш билан бирга талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди. Ўз навбатида, улар билан учрашув ўзбекистонлик талабалар учун ниҳоят қимматли ва алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Чунки ҳар икки профессор соҳасини чуқур биладиган мутахассислар сифатида тиббиёт оламида ўзига хос нуфузга эга.