Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Кармана, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи, Нурота туманларидаги бўлимлари 125 892 минг гектардан ортиқ экин майдонларига сув етказиб беради.

Кейинги йилларда ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўшимча рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор бериляпти. Бошқарма тасарруфидаги сув хўжалиги объектлари атрофида бўш турган ерлардан унумли фойдаланиш ва шу орқали ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўшимча рағбатлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йил ҳам «Кўксарой» сув омбори 4 гектар майдонига полиз экинлари, жумладан, эртапишар қовун, тарвуз ва бошқа озуқабоп экинлар экилди.

Бундан ташқари, бошқарма тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бўлган Навоий Насос станцияси ёрдамчи хўжаликларида 600 бош майда шохли ва 18 бош йирик шохли қорамол ҳамда 1 500 та парранда боқиляпти, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.