Қайд этилишича, дунёнинг 4 қитъаси 32 давлатидан жами 428 нафар дзюдочи қатнашаётган турнирнинг биринчи кунги баҳслари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли келди.

Камол Муродов бош мураббийлигидаги дзюдочиларимиз унда 2 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда кетишмоқда.

Олтин медаллар

  • -66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
  • +78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар

  • -60 кг: Самариддин Қўчқоров
  • -63 кг: Сарвиноз Ҳусанова