Ўқувчи ва талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонлик даражасини оширишга Тошкент вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Кўрик-танловнинг 2021 йилги мавсумида қатнашиш учун вилоятдан жами 31 минг 206 нафар ҳудуд ёшлари онлайн рўйхатдан ўтган эди. 2021 йилнинг 27-29 декабрь кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 10-14, 15-19 ва 20-30 ёшдаги жами 73 нафар китобсевар ёшлар белгиланган шарт бўйича электрон тест шаклида саралаш босқичларидан ўтиб, вилоят босқичида иштирок этди.
"Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичида 10-14 ёш тоифасида Бўстонлиқ туманидан Шодиёр Эрмакбоев, 15-19 ёшлилар ўртасида Оққўрғон туманидан Дилшода Абдуҳошимова ва 20-30 ёш тоифасида Оққўрғон туманидан Фаррух Файзуллаев ғолиб бўлиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди", дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ғолиб ва совриндорлар махсус сертификат, сара асарлардан иборат китоблар жамланмаси билан тақдирланди.