Мазкур мавзуга Ёшлар ишлари агентлиги ҳам эътибор қаратди.
Агентлик муносабатида ёшларнинг китобга бўлган қизиқиши ва кўчаларда маърифат улашаётган инсонларнинг ҳаракати доимо эътироф ҳамда қўллаб-қувватлашга муносиб экани таъкидланди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда кўчаларда китоб савдосини замонавий, тартибли ва қулай форматга ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида аниқ амалий чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, жонкуяр китобдор Хайрулла Асадов борасида ҳам.
"Ёшлар ва китоб мутолаасига қизиқувчи барча ватандошларимизга илм улашишда давом этиши учун унга замонавий букинист дўкончаси ўрнатиб берилади. Фаолиятини барқарор ва тизимли йўлга қўйиши учун ушбу янги савдо нуқтасига қўшимча 2000 дан зиёд китоб тақдим этилади. Асосий мақсадимиз — эзгу ташаббусларга муносиб шароит яратиб бериш орқали уларни янада ривожлантиришдир", дейилади агентлик хабарида.