Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).
Шунингдек, ўтган вақт мобайнида:
AstraZenecaнинг — 660 минг доза,
ZF-UZ-VAC2001нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди, дея хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.