Мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Шуҳратжон Тўхтабоев агентликнинг асосий вазифалари, малакали ва юқори малакали мутахассисларни аниқлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани, истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш тартиби тўғрисида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди.

Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов бугунги кунда вилоятда халқ таълим соҳасида кечаётган ўзгаришлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан сўзга чиқди.

Сўнгра ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан раҳбарларга оғзаки мурожаат йўллашди ва атрофлича жавоблар олишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Наманган вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ёшлар ўртасида вилоят туризм салоҳиятига бағишланган «Энг яхши ролик», «Энг яхши селфи», «Туризмни ривожлантириш бўйича энг яхши таклиф» кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди. Йигит-қизлар тайёрлаган видеороликлар намойишидан кейин танлов ғолиблари муносиб тақдирланди.