Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти II босқич талабаси Наргиза Йўлдошева Лондон шаҳрида ташкил этилган «Европа маданияти — санъати» номли халқаро онлайн танловда "Зар кўйлак" (юқоридаги сурат) номли аёллар кўйлаги билан иштирок этди.

Натижада Наргиза ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва медаль билан тақдирланди.

Гуличеҳра Дурдиева