OKMKda yana yangi turdagi mahsulot tayyorlandi

    Olmaliq kon-metallurgiya kombinatida ilm fan va ishlab chiqarish integratsiyasining samarali mexanizmi yo'lga qo'yilgan.

    Комбинат олимлари ва мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқот ва изланишлар натижасида ҳар йили янги турдаги маҳсулотлар олинмоқда.

    Куни кеча комбинатнинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида янги турдаги – композит қотишмалар (металл керамика) маҳсулотлари тайёрланди. Ушбу қотишмалардан сирпанма подшипникларни тайёрлаш учун фойдаланилади.

    Тайёрланган намуналар синов учун комбинатнинг Иссиқлик электр марказига ҳам юборилди.

    Бирлашма тайёрлаган подшипникларнинг афзаллиги шундаки, улар узоқ муддат хизмат қилади ва шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилиши қулайлиги билан муҳим.

    Масалан, доимо ишлатиладиган шарикли подшипникнинг хизмат муддати 1 ойдан ошмаса, бирлашма таклиф қилаётган молибден карбиди асосидаги сирпанма подшипник муддати икки ойдан ошиши таъкидланмоқда.

    Эътиборлиси, комбинатда мазкур подшипникка 1 йилда ўртача 1500 дона эҳтиёж бўлиб, 1 дона подшипникнинг нархи 639 000 сўмни ташкил этмоқда. Аваллари ишлатиладиган 1 дона шарикли подшипникнинг нархи эса 954 500 сўм. Бу икки подшипникни нархини солиштирганда 1 йилда комбинат ўртача 473 млн сўм тежашга эришади.

    Мазкур янгилик натижасида бирлашмада йилига 15,289 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.