Ушбу учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ Ўзбекистоннинг икки футболчиси майдондан четлатилди.

Аммо 1-бўлимдаёқ камчиликда қолган Ислом Исмоилов шогирдлари чинакам матонат кўрсатди. Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлари ўз тарихида 2-бор қитъада тенгсиз бўлишди.

Учрашувнинг 50-дақиқада Муҳаммад Ҳакимов пеналтидан ҳисобни очди.

70-дақиқада эса дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов кетма-кет сейвлардан сўнг тезкор қарши ҳужумни бошлади. Садриддин Ҳасанов супер рейди билан рақиб посбони билан бирга-бир чиқиб борди ва тўпни унинг оёқлари орасидан ўтказиб, иккинчи голни урди.

Ўйиннинг қолган қисмида ҳам Ўзбекистон вакиллари 9 киши ҳолатида ғалабани сақлаб қолиб, Осиё чемпионига айланди.